Линклар

Ташиев тарафдорлари Жалолободда митинг ўтказди


4 октябр куни Бишкекда ўтказилган пикетдан бир кўриниш

4 октябр куни Бишкекда ўтказилган пикетдан бир кўриниш

Қирғизистон жанубидаги Жалолобод шаҳрида мамлакат парламентининг 3 октябр куни қўлга олинган депутатлари - “Ата Журт” партияси лидерлари Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовларни озодликка чиқариш талаби билан қарийб 700 киши норозилик митинги ўтказди.

Тилга олинган депутатлар 3 октябр куни Бишкек шаҳрида ўз тарафдорлари билан норозилик митинги ўтказган ва ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат қилган эди.

Жалолободда 4 октябр куни бошланиб, 5 октябр куни ҳам давом этган норозилик митинги иштирокчилари депутатларни озодликка чиқаришдан ташқари олтин ишлаб чиқарувчи Қумтор қўшма корхонасини давлат тасарруфига ўтказишни ҳам талаб қилдилар.

Қирғизистондаги “Ата Журт” партияси лидерларига нисбатан Жиноят кодексининг 295- моддаси билан жиноят иши очилган. Бу модда бўйича 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG