Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:24

Бокуда полиция ҳижоб тарафдорларини калтаклади


Озарбайжон пойтахти Бокуда полиция ходимлари жума куни Халқ таълими вазирлиги олдига йиғилган фаолларга нисбатан куч ишлатди.

Қўлида “Ҳижобга озодлик!”, “Ислом ғалаба қозонади!” каби шиорлар бўлган 100дан ортиқ одам вазирлик олдида мактабларда ҳижобнинг тақиқланишига қарши намойиш ўтказди.

Ўнлаб милиция ходимлари намойишчиларни калтаклади, бир қанча намойишчилар ҳибсга олинди.

Озарбайжон Халқ таълими вазирлиги мактабга қизларнинг ҳижоб ўраб келишини расман тақиқлаган.

XS
SM
MD
LG