Линклар

Бокуда диндорлар билан полиция ўзаро тўқнашди


Бокуда содир бўлган тўқнашувдан бир кўриниш.

Бокуда содир бўлган тўқнашувдан бир кўриниш.

Боку шаҳрида диндорлар ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлди.

Озодлик радиоси озарбайжон хизматининг хабар қилишича, 200 нафар атрофидаги киши Озарбайжон таълим вазирлиги биноси олдида мактабларга ҳижобда боришни тақиқлаш тўғрисида бундан 2 йил олдинги буйруқни бекор қилиш қилиш талаби билан норозилик тадбири ўтказишга уринган.

Норозилар “Ҳижобга эркинлик!”, “Исломга эркинлик!” шиорларини ҳайқирган.

Полиция ходимлари намойишларни вазирлик биносидан сетга суришга уринган.

Бироқ норозилар тарқалишни истамаган ва шундан сўнг полиция резина тўқмоқлари, намойишчилар шиорлари илинган таёқлар билан бир-бирига ташланган.

Полиция ёш оқизувчи газ қўллаганидан сўнг намойишчилар тарқалаган.

Ҳар иккала томондан жабрланганлар бор.

Полицияга кўра, 55 киши қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG