Линклар

logo-print
Чехия республикаси пойтахти Прага шаҳрининг Рузине халқаро аэропортига Вацлав Ҳавел номи берилди.

Бу ҳақдаги қарор 5 октябр – Чехия Республикасининг коммунистик Чехословакиядан кейинги биринчи президенти Вацлав Ҳавел туғилган кунга 76 йил тўлган кунда қабул қилинди.

Аэропортга Ҳавел номини бериш масаласи жорий йил баҳорида кўтарилган, лекин ҳукумат бу таклифни салбий қабул қилган, Интернетда бу ҳақдаги сўровнома остига 82 мингга яқин одам имзо қўйгач, бунга рози бўлган эди.

Собиқ диссидент, ёзувчи Ҳавел 1989 йилдаги Бахмал инқилобига етакчилик қилган, 1989 йилдан 1992 йилгача Чехословакия, мамлакат Чехия ва Словакия давлатларига ажралгач эса, 1993 йилдан 2003 йилгача Чехия Республикаси президенти бўлган.
Вацлав Ҳавел 2011 йилнинг 18 декабр куни Прагада вафот этди.
XS
SM
MD
LG