Линклар

Путин Раҳмонга милтиқ совға қилди


Россия ва Тожикистон раҳбарлари 5 октябр куни Душанбеда учрашди

Россия ва Тожикистон раҳбарлари 5 октябр куни Душанбеда учрашди

Россия президенти Владимир Путин Тожикистонга қилган расмий сафари давомида ҳамкасби Имомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади. Тожикистон президенти 5 октябр куни 60 га кирди.

Россия раҳбари Раҳмонга мерган милтиғи совға қилди.

Россия ва Тожикистон президентлари учрашув чоғида савдо ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Хабарларга кўра, музокаралардаги асосий мавзу Россия 201- ҳарбий базасининг Тожикистон ҳудудидаги 2014 йилда якунланиши кутилаётган ҳозирлиги масаласи бўлади.

Россия ўз базаси учун Тожикистонга ижара ҳақи тўламайди. Кремл базанинг Тожикистондаги ҳозирлик муддатини 49 йилга узайтирмоқчи. Аммо Тожикистон ҳукумати бунинг учун Россиядан 250 миллион доллар ижара ҳақи тўлашни талаб қилмоқда.

201-ҳарбий база Россиянинг ҳориждаги энг йирик объектларидан бири ҳисобланади. Базада 7000 аскар ҳарбий хизмат ўтайди.
XS
SM
MD
LG