Линклар

logo-print
Туркия кейинги кунларда юзага келган кескинлик туфайли Сурия билан чегарасига қўшимча ҳарбий куч жойлаштирмоқда.

Бу ҳақда Озодлик радиоси рус хизмати мухбири хабар қилди.

Ҳарбий автомобиллар, танклар ҳамда замбараклардан иборат карвон Сурия билан чегара томон ҳаракатланмоқда ва Шанлиурфа, Килис ва Хатай вилоятларида жойлаштирилмоқда.

Пайшанба куни Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон:

- Туркия минтақада тинчлик ва фақат тинчлик, шунингдек, хавфсизлик бўлиши тарафдори. Биз уруш истамаймиз ва ҳеч қачон бу ишга бормаймиз. Минтақадаги урушлар, Ироқ ва Афғонистондаги урушларнинг оқибати кўриниб турибди. Суриянинг ўзида ҳам сўнгги 1,5 йил давомидаги воқеалар қанчага тушаётганини билиб турибмиз, деган эди.

Айни пайтда Туркия бўйлаб урушга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда.
XS
SM
MD
LG