Линклар

logo-print

Туркманистонда собиқ давлат амалдори ҳибсга олинди


Туркманистон - танқиддан ҳоли мамлакат

Туркманистон - танқиддан ҳоли мамлакат

Пайшанба куни Туркманистонда собиқ юқори лавозимли давлат амалдори, жорий ҳокимият танқидчиси ҳибсга олинди.

Ёши 59 га кирган Гелдимурат Нурмуҳаммедов 1992 йилдан 1995 йилгача туризм ва маданият вазири лавозимида ишлаган.

Ўтган йилнинг декабрида Нурмуҳаммедов Озодлик радиоси туркман хизматига берган интервьюси давомида Туркманистоннинг жорий ҳукуматини танқид қилган ва мамлакатдаги ягона Туркманистон демократик партиясини нолегал партия, деб атаган эди.

Мамлакат маъмурлари Нурмуҳаммедовнинг ўша чиқишидан сўнг унинг Ашхободдаги хусусий корхонасини ёпиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG