Линклар



OzodlikOnline жонли¸ интерактив дастурининг 8 октябр¸ душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган янги сонида шу ҳақда гаплашдик.

Ўзбекистонда уч-тўрт одам йиғилиб¸ қўрқмасдан гаплашадиган камëб мавзулардан бири футбол. Уч-тўрт юз¸ балки уч-тўрт минг одам йиғилиб¸ бирга томоша қилишига рухсат берилган камëб издиҳомлардан бири ҳам яна футбол.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари тинимсиз спорт ҳақида¸ хусусан¸ футбол ҳақида гапиради¸ ëзади¸ муҳокама қилади.

“Ўзбекистонда эркаклар баҳслашадиган мавзу фақат футбол¸ хотинларники эса¸ корейс сериаллари бўлиб қолган”¸ дейди Озодлик билан суҳбатлашган ўзбекистонликлардан бири.

Ҳукумат томонидан рағбат кўрсатилаëтган бу футбол “жазаваси” шу кунларда яна қизиган.



Ўзбекистон миллий жамоасининг 2014 йилда Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш умидлари ҳали тирик қолаëтган¸ Тошкентнинг “Бунëдкор” клуби Осиë Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиққан ҳозирги кунларда футбол эркаклар “гап”ининг бош мавзуси бўлиб қолмоқда.

Пахта мавсуми авжга кирган 28 сентябр куни Тошкентда 34 минг томошабинга мўлжалланган “Бунëдкор” стадионининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шахсан президент ўзи бошлаб берган бу маросимда нафақат янги стадион очилиши¸ балки ўзбек футболининг 100 йиллиги ҳам байрам қилинди.

Бу байрам¸ қолаверса унинг олди ва кетидан¸100 ëшга кирган ўзбек футболи шаънига тинимсиз мадҳиялар янгради¸ миллий футбол истиқболларига катта умидлар боғланди.

Айни пайтда¸ Uz доменида ишловчи футбол сайтлари ва Интернет газеталари имкон қадар ўзбек футболи муаммоларини ҳам эҳтиëткорлик билан бўлса-да¸ тилга олишади.

Бу чиқишларда миллий футбол¸ футболчи ва шарҳловчилар савияси танқид қилинади¸ миллий кадрларни етиштиришга оид таклиф-тавсиялар илгари сурилади.

Зоҳиран Ўзбекистонда футбол гапириш¸ ëзиш ва баҳслашишга рухсат берилган мавзу бўлиб кўринишига қарамай¸ ботинан футболда ҳам тилга олинмайдиган жиҳатлар¸ оғизга кўчмайдиган саволлар талайгина.

Сизнинг шуурингиздаги бу саволлар қандай?

Ўзбек футболининг Ўзбекистонда гапириш тақиқланган жиҳати қайси?

Ўзбек футболи ортида ким ва қандай иқтисодий кучлар турибди?

Футбол¸ нимаси билан мафия гуруҳлари учун жозибадор?

Келишилган ўйинлар¸ сотиб олинган ҳакамлар муаммоси ўзбек футболи учун қанчалар долзарб?

100 йиллигини нишонлаган ўзбек футболи ўз мактабини ярата олдими?

Нега 1994 йилги Осиë ўйинлари ғолиблиги ўзбек миллий футболи ҳозирга қадар эришган энг юқори мақом бўлиб қолмоқда ?

Ўзбекистон каби иқтисоди ривожланмаган давлатнинг футбол ва футбол инфраструктурасига аҳамият қаратиши шартми ўзи?

Футболни ривожлантириш бўйича давлат концепцияси яратишга зарурат борми?


OzodlikOnline жонли¸ интерактив мулоқотимизнинг 8 октябр¸ душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган навбатдаги сонида ана шу саволлар атрофида фикрлашамиз.





Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

Ozodlik Online – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG