Линклар

Қашқадарё вилоятининг Шўрдарё ҳудудида 3 минг метрдан зиёд чуқурликда газ ва конденсат кони аниқланди.

Мутахассисларнинг фикрича, мазкур кондан кунига 650 минг кубометр табиий газ ва 70 тоннадан ортиқ газ конденсати олиш имконияти мавжуд.

Ҳозир Шўрдарё конининг геологик модели аниқланиб, унинг ресурс базаси баҳоланмоқда. Айни пайтда ушбу ҳудудда 40 дан ортиқ қудуқни бурғилаш, шунингдек, ташқи электр энергияси таъминоти линияси, газни йиғиш ва тайёрлаш тизими, газ ҳамда конденсат қувурларини тортиш каби муҳандислик инфратузилмаси объектларини барпо этишга киришилмоқда.
XS
SM
MD
LG