Линклар

Арманистон президенти Серж Саргсян Озарбайжонни Тоғли Қорабоғда назорат ўрнатиш учун ҳарбий конфликтга тайёргарлик кўраётганликда айблади.

Ройтерс агентлигига берган суҳбати чоғида Арманистон президенти Озарбайжон сўнгги пайтда жуда катта миқдорда қурол сотиб олаётганига эътибор қаратди. Шунингдек, Саргсян Озарбайжонни арманларга нисбатан “ксенофобия”ни қўллаб-қувватлаётганликда айблади.

Собиқ Тоғли Қорабоғ мухтор вилоятининг ҳудуди тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси назорати остидадир. Арманистон Тоғли-Қорабоғ мустақиллигини тан олмаган бўлса-да, уни қўллаб-қувватлаб келади. Озарбайжон эса Тоғли Қорабоғни ўз ҳудудининг таркибий қисми экании таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG