Линклар

Буюк Британия террорчилар билан алоқадорликда айбланаётган радикал ислом даъватчиси Абу Хамза ал Масрий ва яна тўрт кишини АҚШга экстрадиция қилди.

Хабарларда айтилишича, полиция асли мисрлик Абу Хамзани Британиядаги америка базасига олиб борган. У ердан эса айбланувчи ҳарбий самолётда АҚШга юборилган.

Жума куни Лондондаги Олий суд Абу Хамза ал Масрийни АҚШга экстрадиция қилиш борасида узил кесил қарор чиқарган эди. Абу Хамза АҚШнинг Орегон штатида “Ал-Қоида” жангарилар лагерини ташкитл этишга ҳаракат қилганликда ҳамда Яманда террорчиларга ёрдам кўрсатганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG