Линклар

Бишкекда ҳокимиятни босиб олишга ҳаракат қилганликда айбланиб 48 соатга ҳибс қилинган “Ата Журт” партиясидан парламент депутатлари Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовларнинг эҳтиёт чораси суд томонидан узайтирилди.

Бишкек шаҳар Биринчи май туман суди айбланувчиларни яна икки ой ҳибсда қолдириш тўғрисида қарор чиқарди.

3 октябрда номи айтилган уч депутат Бишкекда митинг уюштириб, 400 га яқин намойишчиларни ҳокимиятни босиб олишга ундаган ва намойишчилар билан ҳукумат биносига бостириб киришга ҳаракат қилган. Депутатларга нисбатан жиноят иши очилиб, улар 4 октябрга ўтар кечаси 48 соатга ҳибс қилинган эди.
XS
SM
MD
LG