Линклар

logo-print

Тожикистонлик ҳаж зиёратчилари Саудия Арабистони чегарасида қўлга олинди


Маккага ҳаж зиёратига бориш учун май ойида пиёда йўлга чиққан Тожикистоннинг икки фуқароси Саудия Арабистони чегарасида қўлга олинди.

Улар визаси йўқлиги сабабли мамлакатга киритилмаган. Зиёратчилар айни пайтда Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони ўртасидаги чегара ҳудудида ҳибсда эканликларини Озодлик радиоси тожик хизматига маълум қилишган.

Май ойида Тожикистоннинг етти фуқароси пиёда ҳаж қилиш учун йўлга чиққан эди. Улардан икки нафари ярим йўлдан ортга қайтган,уч нафари Эронга етганларидан сўнг самолёт билан уйларига қайтишган. Қолган икки одам Саудия Арабистони чегарасигача етиб борган эди.Ҳаж амаллари шу ойнинг охирларида бошланади.
XS
SM
MD
LG