Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:26

Тошкентда “Олтин Гепард” совриндорлари эълон қилинди


Тошкентда ўтган “Олтин Гепард” иккинчи халқаро кинофорумининг ғолиблари маълум бўлди.

Хорватиялик режиссёр Велико Поповичнинг “Муҳаббат тарихи” (“Dove sei, amor mio”) фильми – “Энг яхши анимацион филм учун” номинациясида, эронлик режиссёр Сайфулла Самадиённинг “Беш қисқа ҳодиса” филми – “Энг яхши қисқа метражли фильм учун” номинациясида, актёр Ованес Торосян режиссёр Константин Божановнинг “АВE” филмидаги роли учун – “Энг яхши эркак роли” номинациясида ғолиб деб топилдилар.

Полшалик актрисса Урсула Грабовска Феликс Фалкнинг “Иоанна” бадиий филмидаги роли учун - “Энг яхши аёл роли” номинациясида, Роландо Колла “Ёзги ўйинлар” филми учун (Швейцария-Италия) – “Энг яхши режиссура” номинациясида, полшалик режиссёр Феликс Фалкнинг “Иоанна” картинаси – “Энг яхши тўлиқ метражли фильм учун” каби номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Ғолибларга кинофорум ҳайкалчалари топширилди.
XS
SM
MD
LG