Линклар

logo-print

Покистонлик крикетчи АҚШ ҳужумларига норозилик билдириб Вазиристонга йўл олди


Pakistan -- Pakistan's opposition leader and fomer cricketer Imran Khan gestures at a press conference in Karachi, 20May2011

Pakistan -- Pakistan's opposition leader and fomer cricketer Imran Khan gestures at a press conference in Karachi, 20May2011

Покистонлик таниқли крикетчи ва айни пайтда сиёсатчи Имрон Хон ўзининг бир гуруҳ тарафдорлари билан АҚШнинг учувчисиз учоғи ҳужумларига норозилик билдириш мақсадида пойтахт Исломободдан мамлакатнинг Афғонистон билан чегара ҳудудларига йўл олган.

Имрон Хоннинг айтишича, йўлда унга бир гуруҳ америкалик ва британиялик фаоллар ҳамрох бўлиши кутиляпти.

Имрон Хон ва унинг тарафдорлари Американинг учувчисиз учоғи томонидан уюштирилган ҳужуми оқибатида Жанубий Вазиристонда кўп холларда тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлишини айтишади.

АҚШ ҳарбийлари эса Афғонистон ва Покистон оралиғидаги чегара ҳудудларда макон топган ал Қоида ва толибон жанггариларига қарши курашда учувчисиз бошқариладиган учоқлар энг самарали қурол эканини айтиб келишади.
XS
SM
MD
LG