Линклар

logo-print

Покистонлик крикетчи дрон ҳужумларига қарши норозилик юришини бошламоқда


Имрон Хоннинг айтишича, йўлда унга бир гуруҳ америкалик ва британиялик фаоллар ҳамрох бўлади.

- Ушбу юришимизни одамлар қўллаб-қувватлайди, деб умид қиляпмиз. Ҳукумат толибоннинг эхтимолий ҳужумларини рўкач қилиб, бизни бу юришимизга тўсқинлик қилаётганига қарамай, одамларни қизиқиши катта, - дейди Имрон Хон.

Покистондаги толибон ҳаракати жума куни ушбу норозилик юришини қоралаб чиқди. Толибон ўз баёнотида Имрон Хонни “ғарбнинг қўғирчоғи”, деб атади.

Покистонлик крекет устаси бўлган Имрон Хон ҳозир Адолат учун ҳаракат етакчисидир. У ва унинг тарафдорлари Американинг учувчисиз учоғи томонидан уюштирилган ҳужумлар оқибатида Жанубий Вазиристонда кўп холларда тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлишини айтишади.

Уларга кўра, учувчисиз учоқлардан ҳужумлар самарасиз, зарар етказувчи ва Покистон шимоли-ғарбида яшовчи аҳоли учун кўплаб азият етказади.

Америка ҳукумати бу каби ҳужумларда оддий инсонлар жабр кўришларини деярли тан олмайди.

АҚШ ҳарбийлари Афғонистон ва Покистон оралиғидаги чегара ҳудудларда макон топган ал Қоида ва толибон жанггариларига қарши курашда учувчисиз бошқариладиган учоқлар энг самарали қурол эканини айтиб келишади.

Уларга кўра, учувчисиз учоқ зарбалари аниқ нишонга олувчи, аҳоли орасидан қурбонлар сонини иложи борича камайтириш ва Америка душманларини йўқ қилишга қаратилганлигини айтиб келади.

Имрон Хон билан Исломободдан Вазиристонга 335 чақиримлик юришга чиққанлар орасида британиялик ва америкалик фаоллар ҳам бор. Улардан бири Лос Анжелесдан бўлган актёр Тайк Берридир.

- Покистоннинг вазиристон минтақасида тинч аҳолига қарши ҳужумлар тўхтатилиши керак. Марказий Разведка Ҳизматининг бу ҳужумлари қонунчиликка хилофдир, - дейди Берри.

Покистондаги ашаддий исломчи гуруҳлардан бири бўлган Аҳли Сунна ва ал Жамаат ташкилоти раҳбари Мавлоно Аҳмад Имрон Хон ва унинг америкалик ва британиялик ҳамроҳлари ўта хатарли йўлга чиққанликлари ҳақида огоҳлантиради.

- Бу жуда хатарли. Нега америкаликлар у ерга боришяпти, ҳайронман. Агар улар ҳужумларни тўхтатишни хоҳлашаётган экан нега ўзларини мамлакатида норозилик қилишмайди, - дейди Мавлоно Аҳмад.

Покистоннинг Шимолий Вазиристон минтақасида Ўзбекистон Исломий Ҳаракати аъзолари бошпана топган. Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ўз раҳбарлари Тоҳир Йўлдош ва Усмон Одил ана шу дрон ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатган.
XS
SM
MD
LG