Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:06

Пан Ги Мун: санкциялардан оддий эронликлар жабр кўрмоқда


Теҳрон ҳукуматига қарши халқаро санкциялардан оддий эронликлар жабр кўрмоқда.
Бу ҳақда БМТ Бош котиби Пан Ги Мун баёнот берди. Жаноб Бан Ги Муннинг таъкидича, Эронда инфляция даражаси ортган, ишсизлар сони кўпайган, аҳолига дори-дармон етишмайди.

Санкциялар боис халқаро ташкилотлар Эронда гуманитар амалиётларга ҳам қўл уришолмаяпти.

АҚШ ва Европа Иттифоқи Эрон ҳукуматини ядровий қурол яратиш аҳдидан қайтариш мақсадида бу йил санкцияларни кучайтирганди.

Ўз навбатида расмий Теҳрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини иддао қилиб келади.
XS
SM
MD
LG