Линклар

Францияда террорчиликда гумонланган шахс рейд пайти отиб ўлдирилди


Франция шарқидаги Страсбург шаҳрида ўтказган аксилтеррор рейдида полиция бир одамни отиб ўлдирган.

Мазкур рейд ўтган ой Париж чеккасидаги яҳудийлар баққоллик дўконига қўлбола портловчи мослама отилгани юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида ўтказилгани айтилмоқда.

Ўша ҳужумдан бир одам ҳалок бўлганди.

Полиция ходимлари Страсбургдаги гумон қилинган шахс уйига яқинлашганларида унга қарата ўт очишга мажбур бўлган.

Айрим хабарларга кўра, полиция томонидан ярадор қилинган, кейинроқ олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган шахс 33 ёшда бўлган. Унинг исми айтилмаяпти.

Қўшнилари рейд ўтказилган уйда узун соқол қўйган эркак ҳижобли хотин билан яшаб келганини айтишган.

Рейд сўнггида қуролли қаршилик кўрсатган шахснинг аёл шериги ҳибсга олингани хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG