Линклар

logo-print
Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U16) Осиё чемпионатида илк маротаба ғолибликни қўлга киритди.

Теҳронда ўтган финал ўйинида ўзбекистонлик ўсмирлар япониялик тенгқурлари билан куч синашди.

Ўйиннинг асосий вақтида 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилгани учун ғолиблар пеналти босқичида аниқланди. 11 метрлик зарбалар сериясида Ўзбекистон жамоаси 3:1 ҳисобида рақибини доғда қолдирди.

Ўзбекистонлик ёш футболчилар эндиликда 2013 йили ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўра бошлайди.
XS
SM
MD
LG