Линклар

logo-print

Венесуэлаликлар президент сайлайди


Венесуэлани 14 йилдан буён бошқариб келаётган Уго Чавес президентликка 4-маротаба сайланишга уринмоқда.

Венесуэлани 14 йилдан буён бошқариб келаётган Уго Чавес президентликка 4-маротаба сайланишга уринмоқда.

Венесуэлада бугун президентлик сайлови ўтказилади.

Мамлакатни 14 йилдан буён бошқариб келаётган Уго Чавес президентликка 4-маротаба сайланишга уринмоқда. Унинг асосий рақиби мухолифатдаги Демократик бирдамлик блокидан номзод Энрике Каприлесдир.

Бу мамлакатда сайловолди кампанияси ўта таранг муҳитда ўтди, ҳар иккала номзод бир-бирини қаттиқ танқид қилдилар.

Ўзини социализм қуриш тарафдори деб атаётган Чавес Каприлесни хорижий давлатлар ва наркомафия қўллаётганини иддао қилган. Каприлес эса амалдаги ҳукуматни коррупция ва маблағларни ўз ўрнига сарфламаётганликда айблаб чиққан.

Яқиндагина саратон касаллигига қарши икки амалиётни бошдан кечирган Уго Чавес шу кунда мутлақо соғлом эканини айтиб, сайловда ғалаба қозонишига ишонч билдирмоқда.

Ижтимоий сўровлар ҳам президентлик сайловида Чавеснинг ғалаба қозониш эҳтимоли кўпроқлигини кўрсатган, бироқ сайлов олдидан ўтказилган сўровларда номзодлар ўртасидаги фарқ камайиб бораётганди.
XS
SM
MD
LG