Линклар

Покистон: АҚШ учқичлари ҳужумига қарши мухолифат юриши давом этмоқда


Имрон Хон ва мухолифат тарафдорлари норозилик юриши бошланишидан олдин, Исломобод ш., 2012 йил 6 октябр.

Имрон Хон ва мухолифат тарафдорлари норозилик юриши бошланишидан олдин, Исломобод ш., 2012 йил 6 октябр.

АҚШ учқичлари Покистон ҳудудини бомбардимон қилишига қарши автомобиллларда норозилик юриши бошлаган Имрон Хон бошчилигидаги бир гуруҳ мухолифат сиёсатчилари Покистон шимоли-ғарбида жойлашган Ҳайбар Пахтунхва вилоятининг Танк туманига етиб келди.

Норозилик юришида Америкадаги урушга қарши бўлган Code Pink гуруҳи аъзолари ҳам қатнашмоқда.

Мухолифат вакиллари Толибон ҳаракати ва Ал-Қойда жанггарилари ўрнашиб олган Жанубий Вазиристон вилоятига режага мувофиқ якшанба куни етиб бориши кутилмаяпти.

Озодлик мухбирига кўра, Танк туманидан тахминан 90 километр нарида жойлашган Жанубий Вазиристонга олиб борувчи йўл контейнерлар билан тўсиб қўйилган.

Покистон расмийлари жанггарилар юриш қатнашчиларига ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Имрон Хон ва тарафдорлари АҚШ учқичлари ҳужумида тинч аҳоли вакиллари ўлаётгани учун ҳужумлар тўхтатилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG