Линклар

logo-print
Барак Обама АҚШ президент этиб қайта сайланиши учун унинг тарафдорлари ва Демократик партия аъзолари биргаликда сентябр ойида сайловолди кампанияси учун 181 миллион доллар пул йиғишга муваффақ бўлди.

Шу кунгача Обама ёки унинг сиёсий рақиби Мит Ромни бир ой ичида бунча пул тўплашга муваффақ бўлмаган эди.

Обама Твиттердаги ўз саҳифасида сайловолди кампанияси учун сентябр ойида 1,8 миллион фуқаро пул жўнатганини маълум қилган.

Ромнининг сайловолди кампанияси ва Республикачилар партияси аъзолари президентликка ўз номзодлари сайловолди кампанияси учун сентябр ойида қанча пул йиғилганини ҳозирча эълон қилмади.

АҚШда президент сайлови 6 ноябр куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG