Линклар

Россиянинг “Уральские авиалинии” ширкатига қарашли самолёт 4 октябрдан бошлаб Калининград-Тошкент-Калининград йўналиши бўйича доимий парвоз қила бошлади.

UzDaily.uz нашри хабарига кўра, Калининград-Тошкент шаҳарлари ўртасида самолёт парвози фақат ҳафтанинг пайшанба кунлари бўлади.

Калининграднинг “Храброво” аэропорти маълумотига кўра, Калининграддан маҳаллий вақт билан эрталаб соат 08:50да парвоз қилган самолёт Тошкентга 15:50да қўнади.

Тошкентдан 17:10да ҳавога кўтарилган самолёт Калининградга соат 20:50да етиб келади.

Парвозни 160 тагача йўловчи ташишга мўлжалланган “Airbus A320” русумидаги самолётлар амалга оширади.
XS
SM
MD
LG