Линклар

Эрон парламенти озиқ-овқат ва ёнилғи субсидияларини ислоҳ қилиш режаси муҳокамасини тўхтатишни қўллаб овоз берди.

Депутатлар бундай қарор қабул қилишига мамлакатда валюта тақчиллиги юзага келгани сабаб бўлган.

Субсидия соҳасини ислоҳ қилиш президент Маҳмуд Аҳмадийнажод режалаган иқтисодий сиёсатнинг асосини ташкил қилади.

ILNA ахборот агентлиги хабарига кўра, Эрон парламентининг 179 депутати субсидия ислоҳотининг иккинчи босқичи муҳокамасини давом эттиришни ёқлаб, 240 депутат муҳокамани тўхтатишни ёқлаб овоз берган.
XS
SM
MD
LG