Линклар

logo-print

"Грузин орзуси" коалицияси Абхазия ва Ж.Осетия билан музокара олиб бормоқчи


Georgia -- Bidzina Ivanishvili, Georgian Dream leader, Tbilisi, 02Oct2012

Georgia -- Bidzina Ivanishvili, Georgian Dream leader, Tbilisi, 02Oct2012

Грузияда ўтказилган парламент сайловида ғолиб чиққан мухолифатининг “Грузин орзуси” коалицияси Абхазия ва Жанубий Осетия билан Россия иштирокисиз бевосита музокара олиб боришга тайёр эканини билдирди.

“Грузин орзуси” коалицияси етакчиси Бидзина Иванишвили ўз ҳаракати иккала мухтор Республика билан муносабатларни белгиловчи амалдаги қонунни юмшатиш ниятида эканини маълум қилди.

Иванишвили парламент сайловида ғалабага эришган мухолифат коалицияси Абхазия ва Жанубий Осетия билан кенг кўламли сиёсий музокаралар олиб боришга бел боғлаганини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG