Линклар

logo-print
Суриядан отилган снаряд Туркиянинг Акчакал шаҳридаги буғдой омбори яқинига тушганидан саноқли дақиқа ўтиб Туркия ҳарбийлари Сурия ҳудудини ўққа тутди.

Туркия ва Сурия ўртасида беш кундан бери давом этаётган отишма 3 октябр куни Суриядан отилган снаряд Туркия ҳудудига келиб тушган пайтда тинч аҳолидан беш киши ҳалок бўлганидан кейин бошланди.

Маркази Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти Туркия артиллерияси снарядлари Тел Абян шаҳри яқинига тушганини билдирди.

Туркиянинг Анадолу агентлиги хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳудуд исёнчилар назоратида ва уларга Сурия ҳукумати кучлари ҳам ҳужум қилмоқда.
XS
SM
MD
LG