Линклар

logo-print

Покистон: Мухолифат тарафдорлари Жанубий Вазиристонга киритилмади


Имрон Хон ва мухолифат тарафдорлари норозилик юриши бошланишидан олдин, Исломобод ш., 2012 йил 6 октябр.

Имрон Хон ва мухолифат тарафдорлари норозилик юриши бошланишидан олдин, Исломобод ш., 2012 йил 6 октябр.

Покистон хавфсизлик кучлари мухолифатдаги сиёсатчи Имрон Хон бошчилигидаги машиналар карвонини бошбошдоқлик ҳукм сураётган Жанубий Вазиристон вилоятига киритмади.

АҚШ учқичлари Покистон ҳудудини бомбардимон қилишига қарши уюштирилган мазкур норозилик юришида камида 10 минг киши қатнашмоқда.

Улар орасида Американинг урушга қарши Code Pink гуруҳи аъзолари ҳам бор.

Бир соат давом этган натижасиз музокарадан сўнг Имрон Хон намойишчилар 15 километр нарида жойлашган Танк шаҳрига қайтишини эълон қилди.

Ундан олдин Танк шаҳридаги намойишда сўзлаган Имрон Хон норозилик акцияси иштирокчилари Жанубий Вазиристонга зўрлик билан кириб бормаслигини айтган.
XS
SM
MD
LG