Линклар

Дамашқ марказида автомобил портлатилди


Туркия-Сурия чегарасида турган турк аскарлари.

Туркия-Сурия чегарасида турган турк аскарлари.

Якшанба куни Дамашқ марказидаги полиция штаб-квартираси ёнида содир бўлган портлашда камида бир киши ҳалок бўлди.

Расмийларга кўра, бу ерда бомба ўрнатилган автомобил портлатилган.

Сурия давлат телевидениеси портлашни уюштирганликда "террорчилар"ни (қуролланган мухолифатни) айблаб чиқди.

Якшанба куни Туркия ва Сурия чегаралари бўйлаб жойлаштирилган икки мамлакат қўшинлари бир-бирини тўпга тутишда давом этдилар. Жабрланган тўғрисида аниқ маълумот йўқ.

Беш кундан буён давом этаётган бу отишмаларга 3 октябр куни Сурия қўшинлари томонидан Туркиянинг Ақчақале қишлоғи ўққа тутилгани сабаб бўлган. 5 киши ҳалокатига сабаб бўлган мазкур воқеадан кейин Туркия қўшинлари Суриянинг чегараолди ҳудудларини тўпга тутганди.
XS
SM
MD
LG