Линклар

logo-print

Саакашвили партияси янги ҳукуматга халақит бермоқчи эмас


1 октябр куни бўлиб ўтган парламент сайловларида мухолифатнинг “Грузия орзуси” коалициясига ютқазиб қўйган президент Саакашвили партияси янги ҳукумат ишига халақит бермаслигини билдирди.

Бу ҳақда Саакашвили бошчилигидаги “Бирлашган миллий ҳаракат” фаолларидан бири, янги парламент депутати Георгий Габашвили маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, парламентдаги 150 ўриндан 83 таси “Грузия орзуси”га, 67 таси эса “Бирлашган миллий ҳаракат”га тегади.

Ғолиб коалиция лидери Бидзина Иванишвили янги кабинет таркибини бугун эълон қилишини айтган. Янги таркиб парламент эътиборига 20-21 октябр кунлари тақдим этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG