Линклар

Москва, Санкт-Петербург, Воронеж ва Россиянинг бошқа бир қанча шаҳрида якшанба куни журналист Анна Политковская хотираси учун тадбирлар ўтказилди.

2006 йилнинг 7 октябр куни ўз уйи йўлагида ўлдириб кетилган Политковскаянинг қотиллари ҳанузгача топилган эмас.

Москвадаги Новопушкинск хиёбонида кеча расмийлар рухсати олинган пикет ўтказилди. Унда юзга яқин киши иштирок этди. “Мемориал” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Александр Черкасов Политковскаянинг ўлими билан боғлиқ тергов сусткашлик билан олиб борилаётганини яна бир бор таъкидлади.

Анна Политковская хотирасига бағишланган тадбирлар хорижда ҳам ўтказилди.

АҚШ Давлат департаменти вакиласи Виктория Нуланд Вашингтон Анна Политковскаянинг ўлдирилишига жамоатчилик эътиборини тортишда ҳамда мазкур қотиллик ташкилотчилари ва ижрочиларининг жазоланиши йўлидаги саъй-ҳаракатда давом этажагини билдирди.
XS
SM
MD
LG