Линклар

Қашқадарёлик милиционерларга “Грин кард” ҳақида тушунча берилди


Қашқадарёлик милиция ходимларига АҚШда яшаш ҳуқуқини берувчи “Грин кард” лотереяси бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш вазифаси топширилди. Бу ҳақда Ўзинформ сайти хабар қилади.

Айтилишича, 5 октябр куни Қаршида бўлиб ўтган йиғилишда шу кунда Интернетда “Грин кард” лотереяси учун қайддан ўтиш жараёни бораётгани, бундан айрим товламачилар фойдаланиб, одамларнинг пулини шилаётгани таъкидланган.

Шу муносабат билан нозирларга маҳаллаларда мажлислар ўтказиб, одамларга лотереяда иштирок этиш тартибини тушунтириш топширилган.

Аҳолига танловда иштирок этиш тартибини тушунтира олишлари учун йиғинда нозирларнинг ўзларига “Грин кард” ва АҚШ элчихонасининг бу борадаги талаблари ҳақида батафсил тушунча берилган.

Маълумотларга кўра, “Грин кард” лотереяси учун қайддан ўтиш 3 ноябрга қадар давом этади.
XS
SM
MD
LG