Линклар

logo-print

Уго Чавес Венесуэлага тўртинчи бор президент бўлди


Венесуэла Президенти Уго Чавес.

Венесуэла Президенти Уго Чавес.

Венесуэла Марказий сайлов комиссияси иқтидордаги президент Уго Чавесни президент сайловининг ғолиби, деб эълон қилди.

Комиссия расмийларига кўра, якшанба куни ўтказилган сайловда Чавес 54 фоиз, унинг рақиби Энрик Каприлес эса 45 фоиз овоз олган.

Шунинг билан Чавес кетма-кет тўртинчи марта президентликка сайланди.

Уго Чавес ўз танқидчиларига нисбатан репрессив чоралар кўриб келгани учун инсон ҳуқуқлари ва матбуот эркинлиги ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳлар танқидига учраган.
XS
SM
MD
LG