Линклар

Жалолободлик намойишчилар мухолифатчиларни озод қилишни сўради


Бишкекда ўтказилган намойиш, 2012 йил 3 октябр.

Бишкекда ўтказилган намойиш, 2012 йил 3 октябр.

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида душанба куни камида 1500 киши тўпланиб, мухолифатнинг парламентдаги уч аъзоси озод этилишини талаб қилди.

Мухолифатдаги Ата-Журт партияси лидерлари Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов ўтган ҳафта қўлга олинган.

Улар 3 октябр куни Бишкекда бўлган ва тахминан, бир минг киши қатнашган намойишда зўравонлик келиб чиқишига алоқадорликда айбланган.

Жалолободдаги намойишчилар ҳам Канадада жойлашган ширкат эгалик қилаётган Қирғизистондаги энг йирик Қумтор олтин конини давлат тасарруфига ўтказишни талаб қилдилар.
XS
SM
MD
LG