Линклар

Грузияда 1 октябр куни ўтказилган парламент сайловида ғолиб чиққан мухолифатнинг “Грузин орзуси” коалицияси парламентдаги 150 ўриннинг 83 тасини эгаллади.

Коалиция етакчиси Бидзина Иванишвили душанба куни янги кабинет таркибини эълон қилди.

Иванишвилига кўра, Иракли Гарибашвили Ички ишлар вазири, Иракли Арасания Мудофаа вазири, Мая Паникидзе Ташқи ишлар вазири ва Теа Цулукиани Адлия вазири лавозимини эгаллаган.

Бидзина Иванишвили эса янги кабинетда Бош вазир лавозимини эгаллаган.

Сўнгги саккиз йил давомида Грузия парламентида ҳукмрон партия бўлиб келган президент Михаил Саакашвили бошчилигидаги “Бирлашган миллий ҳаракат” партияси аъзолари парламентда 67 ўринни эгаллади.
XS
SM
MD
LG