Линклар

Физиология ва Медицина бўйича 2012 йилги Нобел мукофоти япониялик Шиня Яманака ҳамда британиялик Жон Гурдонга берилди.

Стокҳолмдаги Каролинска институти Нобел қўмитаси аъзоси Горан Ҳанссон мукофотга сазовор топилган икки кашфиётчи номини эълон қилди.

- Каролинска институти ҳузуридаги Нобел қўмитаси бугун Физиология ва Медицина бўйича 2012 йилги Нобел мукофотини етук ҳужайраларнинг плюрипотент ҳужайраларга айланиши учун қайта программалаштириш мумкинлигини кашф қилган Жон Б. Гуртон ва Шиня Яманакага беришга қарор қилди, деди Горан Ҳанссон.

Ҳужайра биологияси соҳасидаги тадқиқотнинг бош мақсади одам организмидаги оддий ҳужайралардан ўзак ҳужайраларини етиштиришга қаратилган.

Бу 15 октябрга қадар эълон қилиниши режаланган олтита Нобел мукофотининг биринчисидир.
XS
SM
MD
LG