Линклар

logo-print

Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати "Ausmet" билан шартнома имзолади


Тошкент вилоятидаги Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати ўзининг мис эритиш заводида янги печка қуриш ҳақида Германиянинг “Ausmet” ширкати билан шартнома имзолади.

I-mash.ru нашри хабарига кўра, шартномада “Ausmet” ширкати йилига 17 минг тонна мис эритиш қувватига эга бўлган печка қуришни лойиҳалаштириши, ускуналар олиб келиши ва печкани ишга тушириши назарда тутилган.

Уч йилга мўлжалланган мазкур лойиҳанинг қиймати ошкор қилинмаган.

Жорий йил июнида Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати Германиянинг “Outotec GmbH” ширкати билан мис эритиш заводда олтингугурт кислотаси ишлаб чиқарувчи цех қуриш ҳақида келишув имзолаган.

“Прайм” нашрига кўра, йилига 500 минг тонна олтингугурт кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган янги цех қуриш лойиҳаси 80,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG