Линклар

Мишел Платини Тошкентга келади


УЕФА президенти Мишел Платини.

УЕФА президенти Мишел Платини.

Европа футбол уюшмалари иттифоқи – УЕФА президенти Мишел Платини 11-12 октябрь кунлари Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол федерацияси хабар тарқатди.


Ташрифи давомида Платини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳамда ЎФФ президенти Мираброр Усмонов билан учрашади. Шунингдек, режага мувофиқ, УЕФА раҳбарининг "Пахтакор" ва янги қуриб битказилган "Бунёдкор" стадионларини ҳам кўздан кечириши назарда тутилган.

Мишел Платинига УЕФА Ижроқўми аъзоси Мариос Лефкаритис, УЕФА президенти маслаҳатчиси Паскал Торрес, УЕФА президенти ёрдамчиси Моника Мхитарян ва Озарбойжон футбол федерациялари уюшмаси бош котиби Элхан Мамадов ҳамроҳлик қилишади. Платини бошчилигидаги делегация 12 октябр куни Тошкентдан Туркманистонга жўнаб кетади.

2012 йилнинг май ойида Венгрия пойтахти – Будапешт шаҳрида ташкил этилган ФИФА конгрессида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ҳамда УЕФА раҳбари Мишел Платини иштирокида учрашув бўлиб ўтганди. Платинининг Тошкентга бўлажак ташрифи айнан ўша учрашувдаги самимий таклиф сабаб амалга оширилади, дейилади ЎФФ расмий сайтида.
XS
SM
MD
LG