Линклар

Германия ва Россия “Шимолий оқим” газ қувурининг иккинчи тармоғини ишга туширди.

Болтиқ денгизи тубидан ўтган ушбу қувур Сибир газини бевосита Ғарбий Европага етказади.

Иккинчи тармоқ ишга тушиши билан Россия “Шимолий оқим” қувурлари орқали Европага йилига 55 миллиард куб метр газ экспорт қилиш имконига эга бўлди.

Шу кунга қадар Россия ўз газнинг асосий қисмини Украина ва Беларус ҳудуди орқали Европага экспорт қилаётган эди.

Газпром ширкати раҳбари Алексей Миллер иккинчи тармоқнинг ишга тушиши якшанба куни 60 ёшлик юбилейини нишонлаган президент Владимир Путинга совға эканини айтди.
XS
SM
MD
LG