Линклар

logo-print

Гулноранинг пул ювганликда айбланаётганларга алоқаси бор


Пул ювишда айбланаётганлардан бири Гулнора Каримованинг яқин гумаштаси экани айтиладиган Гаянэ Авакяндир.

Пул ювишда айбланаётганлардан бири Гулнора Каримованинг яқин гумаштаси экани айтиладиган Гаянэ Авакяндир.

Швейцария ва Швеция расмийлари томонидан пул ювиш ва пора олганликда айбланаётган Алишер Эргашевнинг Гулнора Каримова билан алоқаси борлиги кўрсатувчи ҳужжат Франциядан топилди.

Ҳозирда Швейцарияда ҳибсда қолаётган Алишер Эргашев Ўзбекистон президентининг қизи Францияда ташкил қилган камида иккита фирмада бош ижрочи директор лавозимини эгаллайди. Алишер Эргашев TeliaSonera ширкатидан пора олгани гумон қилинаётган Takilant ширкатининг Швециядаги вакили сифатида ҳам қайдга олинган.



Пул ювиш ва пора олиш жиноятларини содир этганликда айбланаётган Алишер Эргашевнинг Ўзбекистон президенти тўнғич қизи Гулнора Каримовага алоқадорлигини тасдиқловчи ҳужжатни швециялик журналистлар қўлга киритди.

Швециянинг ТТ миллий ахборот агентлиги мухбири Ола Вестерберг Озодлик билан суҳбатда бу ҳужжатни очиқ манба бўлган Франция ширкатлар реетсридан олганини айтади.

- Франция ширкатлар реестридан олинган бу ҳужжатларга кўра, улушларининг 95 фоизи Гулнора Каримовага қарашли бўлган иккита ширкатда Алишер Эргашев директор сифатида рўйхатга олинган. Бу ширкатларнинг бири 2009 йилда, иккинчиси 2010 йилда ташкил қилинган ва Францияда кўчмас мулк сотиб олиш учун ишлатилган. Жумладан, Ғарбий Парижда (Франция пойтахтининг энг бадавлат райони-таҳр.), ҳашаматли квартира сотиб олинган, дейди Ола Вестерберг.

Франция ширкатлар реестридан олинган, Invest Studio ва Invest Service Group фирмаларига оид ҳужжатлар остида Глунора Каримова ва Алишер Эргашевнинг имзолари ёнма ён турганини кўриш мумкин.

Invest Studio ва Invest Service Group ҳужжатларида Глунора Каримова ва Алишер Эргашевнинг имзолари ёнма ён турганини кўриш мумкин.

Invest Studio ва Invest Service Group ҳужжатларида Глунора Каримова ва Алишер Эргашевнинг имзолари ёнма ён турганини кўриш мумкин.

TeliaSonera ширкати Ўзбекистонда бизнес қилиш учун Гулнора Каримовага пора берганига оид ишни ўрганаётган Швеция Бош прокуратураси учун бу муҳим ҳужжатлардир, дейди журналист.

TeliaSonera Ўзбекистонда ҳеч кимга пора бермагани, пора, деб кўрилаётган 300 миллион долларга яқин пулни эса, 3G лицензиясини сотиб олиш учун Takilant ширкатига берганини ҳамда бу ширкатнинг Ўзбекистон президенти оиласига алоқаси бўлмаганини айтиб келмоқда. TeliaSonera вице президенти Сесилия Эдстром Озодлик билан суҳбатда, 2007 йилдаги келишувдан олдин Takilant эгалари суриштирилганини айтган эди.

Гулнора Каримовага қарашли фирма номига олингани айтилган Парижнинг 1 Avenue du Marechat Manoury манзили бўйича жойлашган уй.

Гулнора Каримовага қарашли фирма номига олингани айтилган Парижнинг 1 Avenue du Marechat Manoury манзили бўйича жойлашган уй.

Душанба куни эълон қилинган ҳужжатлар эса, Takilant фирмасининг Швециядаги вакили сифатида рўйхатга олинган Алишер Эргашевнинг Гулнора Каримова билан жуда яқин алоқалари борлигини кўрсатади, дейди Ола Вестерберг.

- Ҳужжатнинг энг қизиқарли ва муҳим жиҳати ҳам ана шунда, яъни бу икки шахс ўзаро бизнес алоқаларда бўлгани яққол кўриниб турибди. Уларнинг имзолари битта ҳужжатда ёнма-ён қўйилган. Бундан ташқари ошкор бўлаётган ҳар бир далил TeliaSoneraнинг вазиятини янада қийинлаштиради. Чунки ҳозир парламентнинг баъзи аъзолари биз очиқ манбадан, ортиқча қийинчиликларсиз, олган ҳужжатларни бу ширкат нега топа олмади, деган саволларни қўйишмоқда, дейди швед журналисти.

Ширкатлардан бирининг номи Invest Studio, иккинси эса Invest Service Group.

Ширкатлардан бирининг номи Invest Studio, иккинси эса Invest Service Group.

TeliaSonera Ўзбекистонда пора бергани ва пул ювишга алоқадорлигига оид иддаоларни тергов қилаётган Швеция бош прокуратураси Франция ширкатлар реестридан олинган ҳужжатларни изоҳламади.

TeliaSonera ширкатининг ўзи ҳам ҳозирча бу хусусда изоҳ бермаётир.

Ўтган ҳафта TeliaSonera ўзига нисбатан илгари сурилаётган айбловларни текшириш учун махсус гуруҳ ташкил қилганини эълон қилди.

Ўтган ойда Швеция телевидениеси TeliaSonera Ўзбекистонда бизнес қилиш учун Гулнора Каримовага юзлаб миллион АҚШ доллари миқдорида пора бергани иддао қилинган "TeliaSonera-ўзбек иши" номли ҳужжатли филмни намойиш қилиши ортидан Швеция прокуратураси бу иддаолар юзасидан жиноий иш очган ва Takilant ширкати ҳисоб рақамларини музлатиб қўйган эди.

37 ёшли Алишер Эргашев июл ойи охирида яна бир Ўзбекистон фуқароси Шоҳруҳ Собиров билан биргаликда пул ювишга алоқадорликда айбланиб, Швейцарияда ҳибсга олинган эди.

Швейцария прокуратураси улардан ташқари яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси пул ювишга алоқадорликда айбланаётганини расман билдирган аммо расман қолган икки кишининг исмини ошкор қилмаган.

Айни пайтда Швеция прокуратураси Алишер Эргашев билан биргаликда Такиланд компанияси менежери Гаянэ Авакянга нисбатан жиноий иш очганини маълум қилди. Гаянэ Авакян жорий ҳафтада Гулнора Каримова бошчилигадаги ART week Style.Uz. маданият ва модалар ҳафталигига бош-қош бўлди.

Ушбу гуруҳнинг тўртчи аъзоси “Ўздуробита” ширкати собиқ ижрочи директори Беҳзод Аҳмедов экани иддао қилинади.

Ўзбекистонда ҳам молиявий жиноятларда айбланиб, Интерпол қидирувида бўлган Беҳзод Аҳмедовнинг ҳозир қаердалиги номаълум.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG