Линклар

logo-print
Туркия Президенти Абдулла Гул Сурияда энг ёмон тахминлар юзага чиққанини айтиб халқаро ҳамжамиятни чора кўришга чақирди.

Абдулла Гул Анқара шаҳрида мухбирларга Туркия ўз чегараларини ҳимоя қилиш учун бор имкониятни ишга солишда давом этишини таъкидлади.

Ундан олдин Туркия расмийлари ва суриялик фаоллар Туркия қишлоқлари Сурия томонидан минамётлардан ўққа тутилганидан кейин Туркия ҳарбийлари жавоб ўти очганини билдирди.

Сурия ва Туркия ўртасидаги отишмалар олти кундан бери давом этмоқда.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, сўнгги кунларда Туркия Сурия билан 900 километрлик чегара ҳудудига қўшимча зирҳли машиналар жойлаштирган.

Икки давлат ўртасидаги отишма 3 октябр куни Суриядан отилган снаряд Туркиянинг Акчакал шаҳрига келиб тушган пайтда тинч аҳолидан беш киши ҳалок бўлганидан кейин бошланди.
XS
SM
MD
LG