Линклар

logo-print
Қашқадарёда Олтин Йўл GTL қўшма корхонаси энг катта чироқли тасвир яратиб, янги жаҳон рекорди ўрнатди.

Бу ҳақда World Record Academy нашри хабар берди.

Қашқадарё вилоятидаги корхонанинг бренди очилишига бағишланган чироқли тасвирни яратишда умумий узунлиги 24 километрга тенг 1 миллион 12 минг 840 та диодли лампа ишлатилган.

Беш соат ёниб турган чироқли тасвир қарийб 750 минг метр квадрат майдонни эгаллагани айтилмоқда.

Нашрга кўра, бундан аввалги рекорд кўрсаткич Голландияда қайд этилган бўлиб, унда 50 минг дона диодли лампа ишлатилган эди.

Олтин Йўл GTL қўшма корхонаси Ўзбекистонда суюқли ёнилғи ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
XS
SM
MD
LG