Линклар

Россия Премьер лигасининг “Анжи” футбол клуби аъзоси, ўзбекистонлик Одил Аҳмедов лиганинг 11-тури олдидан жамоаси машғулотларида қатнашди.

“Анжи” сайти Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси умумий машғулотларга киришмагани, бироқ физиотерапия процедурасидан ўтгани ҳақида маълум қилди.

24 ёшли наманганлик Одил Аҳмедов август ойида Европа лигаси ўйинлари доирасида Голландиянинг "Витесс" клубига қарши ўтган учрашувда оёғидан жароҳат олган эди.

Аҳмедов 21 август куни Германияда жарроҳлик столига ётган. Шифокорларнинг айтишича, унинг тўла оёққа туриши учун 7-8 ҳафта вақт керак бўлади.

Ўзбекистонлик футбол мухлислари Одилни 16 октябр куни ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари доирасида ўтадиган Ўзбекистон - Қатар учрашувигача соғайиб кетишига катта умид билдиришаётган эди.
XS
SM
MD
LG