Линклар

Қирғизистон ҳукумати Беларус, Қозоғистон ва Россия мамлакатлари аъзо бўлган Божхона иттифоқига қўшилишга қарор қилди.

Бу ҳақда душанба куни Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокара ўтказган Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев ўз баёнотида билдирди.

Вазир Абдилдаевга кўра, айни дамда Қирғизистонда ишчи гуруҳлар тузилиб, улар мамлакатни Божхона иттифоқига қўшилиши устида иш олиб бормоқда.

Божхона иттифоқи ўтган йилнинг июл ойида Беларус, Қозоғистон ва Россия тарафидан тузилган эди.

2012 йилнинг январ ойида мазкур давлатлар ўртасида ягона иқтисодий ҳудуд очилди. Унда уч давлат ўртасидаги хизматлар, капитал, ишчилар ва товар маҳсулотлари алмашинувига эркинлик берилади.
XS
SM
MD
LG