Линклар

logo-print
Греция полицияси Германия канцлери Ангела Меркелнинг сешанба кунга режалаштирилган ташрифи муносабати билан Афинада хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда.

Полицияга кўра, пойтахтни олти мингдан ошиқ полициячи қўриқлайди.

Меркелнинг олти соат давом этиши кутилаётган ташрифи чоғида тартибсизликларни олдини олиш учун шаҳарнинг қатор қисмларида оммавий йиғинлар уюштириш маън этилади.

Душанба куни Афинада касаба уюшмаларининг минглаган аъзолари Германия канцлери ташрифига қарши норозилик намойиши уюштирган эди. Намойишчилар Европа Иттифоқи байроғига ўт қўйишди.

Грецияда кўпчилик Меркелни қарзга ботиб қолган Грецияни банкротликдан олиб чиқиш учун мамлакат бюджети харажатларини кескин қисқартиришга ундаётганликда айблаб келади.

Айни дамда Греция ҳукумати 130 миллиард евролик навбатдаги қарзни олиш учун Европа Иттифоқи аъзолари билан музокаралар ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG