Линклар

АҚШ президентлигига республикачилардан номзод Митт Ромни президент Барак Обама даврида Яқин Шарқда низо чиқиш хавфи ошганини айтди.

Душанба куни Виржиния штатида қилган чиқишида Ромни минтақадаги “йўналишни ўзгартириш” эҳтиёжи ҳақида гапирди.

“Америка қадриятларига хайрихоҳ” бўлган Сурия исёнчиларини қуроллантириш кераклигини айтган Ромни Эронга нисбатан янада кескинроқ чоралар қўллашга ваъда берди.

Ромни Афғонистондаги ҳарбий бошқарувни “2014 йилда афғон кучларига реал ва муваффақиятли тарзда ўтказиши”ни айтди.

Республикачи номзод ракеталарга қарши мудофаа тизимини ўрнатишда Россия манфаатларига кўра иш тутмасликни ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG