Линклар

Халқаро Валюта жамғармаси (ХВЖ) Европада давом этаётган иқтисодий бўҳрон туфайли Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудидаги иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди.

Бу ҳақда ташкилот тарафидан ҳар ярим йилда тайёрланадиган ҳисоботнинг янги нашрида айтилади.

Ҳисоботга кўра, 2012 йилда собиқ Совет Иттифоқи давлатларида иқтисодий ўсиш 4 фоизгача тушиб кетади.

Солиштирадиган бўлсак, жорий йилнинг июн ойида бу кўрсаткич 4,1 фоизни, 2011 йилда эса 5 фоизни ташкил қилган.

Ҳисоботда айтилишича, минтақанинг иқтисоди энг йирик давлатлари – Россия, Қозоғистон ва Украина Европада давом этаётган иқтисодий бўҳрондан ва жаҳон бозорида нефт маҳсулотлари нархи тушишидан энг катта зарар кўришмоқда.

ХВЖ Украинадаги ўсиш 3 фоизга, Россиядаги ўсиш эса 3,7 фоизга тушиб кетишини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG