Линклар

logo-print

Ҳиндистон пойтахтида кеча фоҳишаликда айбланган етти киши қўлга олинди, уларнинг уч нафари ўзбекистонлик аёллардир.

The Hindu нашрининг Деҳлидаги полиция зобити Ажай Чоудхари сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, 8 октябр куни ўзбекистонлик уч аёл, уларнинг уч мижози - Муҳаммад Имрон, Сем Аҳмад ва Шажад Хон ҳамда қўшмачи Ражу Расван ушланган.

Ҳиндистонлик зобитга кўра, аёллар муддати ўтиб кетган сайёҳлик визаси билан Деҳлининг Катта Кайлаш мавзеидаги ижарага олинган уйда яшаб турганлар.

Ўзбекистонлик аёлларга сўнгги уч-тўрт йилдан буён Деҳлида истиқомат қилаётган Ажай Жаат исмли ҳиндистонлик кўмаклашиб келган.

Деҳли полицияси тахминига кўра, бу одам уч йил мобайнида фоҳишабозлик билан шуғулланувчи хорижлик кимсаларни сайёҳлик визалари орқали Ҳиндистонга таклиф қилиш ва чет эллик фоҳишалар учун мижоз топиш билан машғул бўлган.

Хорижлик аёллар бу каби визалар билан уч ойдан олти ойгача юришлари мумкин.

Маълумотларга кўра, душанба куни Ҳиндистон пойтахтида қўлга олинган еттовлон маҳаллий қонунларнинг турли моддаларига кўра ҳибсга олинганлар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG