Линклар

“Ўзбекэнерго” ширкати Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 750 кВт/соат қувватига эга бўлган экспериментал шамол энергоқурилмаси ўрнатишни тугатмоқда.

Gazeta.uz нашри хабарига кўра, қурилманинг баландлиги 65 метр, парраклар қулочи 50 метрни, асосий минора диаметри 3,6 метрни ташкил қилади.

Бўстонлиқда ўрнатилаётган ушбу шамол энергоқурилмаси “Xinjiang Gold Wind Science Technology” ширкатида ишлаб чиқарилган.

Бу Марказий Осиёда ўрнатилаётган илк шамол энергоқурилмасидир.

Агентликка кўра, қурилмани ўрнатишдан олдин Бўстонлиқда бир йил давомида кузатиш-тадқиқот ишлари олиб борилган.
XS
SM
MD
LG