Линклар

Шимолий Корея ўз ракетаси АҚШгача етиб боришини иддао қилди


Жанубий Кореянинг "Nike" (чапда) ва Шимолий Кореянинг "Scud-B" ракеталари, Сеул шаҳридаги музей, 2012 йил 9 октябр.

Жанубий Кореянинг "Nike" (чапда) ва Шимолий Кореянинг "Scud-B" ракеталари, Сеул шаҳридаги музей, 2012 йил 9 октябр.

Шимолий Корея ўзининг қанотли ракеталари АҚШ ҳудудигача етиб бориши мумкинлигини иддао қилмоқда.

Шимолий Кореянинг давлатга қарашли агентликнинг хабар қилишича, Миллий мудофаа комиссияси матбуот котиби ўз мамлакати Жанубий Корея, Япония, Гуам ва АҚШ ҳудудларига зарба бера оладиган стратегик ракета қўшинларига эга эканини айтган.

Шимолий Кореянинг ушбу баёноти Жанубий Корея ўз баллистик ракеталари парвозини 300 километрдан 800 километрга узайтириш ҳақида АҚШ билан келишувга эришганини эълон қилганидан бир кун кейин янгради.

Ғарб ахборот агентликларига кўра, Шимолий Кореянинг узоқ масофага учадиган ракеталар синови ҳеч қачон муваффақиятли бўлмаган.
XS
SM
MD
LG