Линклар

logo-print
Физика бўйича 2012 йилги Нобел мукофоти франциялик Серж Арош ва америкалик Дэвид Вайнлендга берилди.

Буни Стокҳолмдаги Каролинска институти Нобел қўмитаси аъзоси Стаффан Нормарк эълон қилди.

- Швеция Қироллик Фанлар академияси Физика бўйича 2012 йилги мукофотни Франциянинг Париж шаҳридаги Ecole Normale Superieur коллежи профессори Серж Арош ва АҚШдаги Колорадо университетининг Стандарт ва технологиялар институти олими Дэвид Винлендга беришга қарор қилди, деди Стаффан Нормак.

Нобел қўмитаси аъзоси нуфузли халқаро мукофот икки олимга индивидуал квант тизимларини ўлчаш ва бошқариш имконини берувчи инновацион тажриба усулларини яратгани учун берилганини айтди.

Физиология ва Медицина бўйича 2012 йилги Нобел мукофоти 8 октябр куни япониялик Шиня Яманака ҳамда британиялик Жон Гурдонга берилган эди.
XS
SM
MD
LG